Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Iyul 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
28293031   

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 28 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Маҳалла тизими ходимлари куни муносабати билан байрам тадбири бўлиб ўтди

×

 2024-03-24 00:33:16    531

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон туманидаги “Умид” тантаналар мажмуасида 22 март –“Маҳалла тизими ходимлари куни” муносабати билан тизим ходимлари учун ифторлик дастурхони ёзилиб, байрам тадбири ўтказилди.

Тадбирда туман ҳокими Шерзоджон Юлдашев ва сектор раҳбарлари, маҳалла тизимида фаолият юритиб келаётган ходимлар ва нуронийлар иштирок этди.

Тадбир аввалида туман раҳбари барча фаолларни юртимизда кенг нишонланаётган муборак Рамазон ойи, Наврўз байрами ҳамда Маҳалла тизими ходимлари куни билан яна бир бор муборакбод этиб, маҳаллалар равнақи ва фаровонлиги йўлида олиб бораётган масъулиятли фаолиятларида куч-ғайрат ва омадлар тилади.

Буюк қадриятлар маскани бўлмиш маҳаллаларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича бугун юртимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақида тўхталган Шерзоджон Юлдашев, жойларда кўплаб эзгу ишларга бош-қош бўлиб келаётган жонкуяр маҳалла оқсоқоллари ва фаолларига, тизим вакилларига ўз ташаккурини билдирди. 

Ифторлик дастурхони атрофида маҳаллалар ривожи йўлидаги хайрли режалар ҳақида сўз бориб, Ватанимизга тинчлик, жойларда амалга оширилаётган улкан ислоҳотларга бардавомлик, ҳар бир хонадонга файзу барокат тилаб, дуолар қилинди.