Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Iyul 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
28293031   

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 62 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Ўзбекистон тумани ҳокими Шерзоджон Юлдашевнинг Наврўз байрами табриги

×

 2017-09-28 11:19:51    1669

PDF yuklash
Chop etish


Азиз юртдошлар! Қадрли тумандошлар!

Сиз азизларни, туманимизнинг барча аҳолисини юртимизга қутлуғ қадамлар билан кириб келаётган баҳор, яшариш ва янгиланиш айёми - Наврўзи олам билан самимий муборакбод этаман.  

Қадимий ва навқирон Наврўзи олам минг йиллар давомида  маънавий ҳаётимизнинг ажралмас жиҳати, кўрку-зийнати  бўлиб келмоқда. Шунинг учун ҳам Наврўзни юртимизда баҳорги янгиланиш, тинчлик ва дўстлик байрами сифатида кенг нишонлаш эзгу анъанага айланган.

Табиатнинг бетимсол қудрати, она заминнинг саховатини намоён этадиган Наврўз - барча юртдошларимиз учун омонлик ва аҳиллик байрами ҳамдир.

Янгиланиш ва яшариш фасли юртимизга, ҳар бир хонадонларга бахт-саодат, қут-барака олиб келсин!  

Барчамизнинг эзгу орзу ниятларимиз ушалсин. Осмонимиз мусаффо, юртимиз тинч, халқимиз омон бўлсин!  

Наврўз айёми барчамизга муборак бўлсин!