Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Mart 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930
31      

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 65 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Қарздор ота 2 нафар фарзандига 235.670.570 сўм алимент пулларини олдиндан тўлади

×

 2022-09-21 19:43:03    192

PDF yuklash
Chop etish


ФИБ Ўзбекистон туманлараро судининг 06.06.2022 йилдаги суд буйруғига кўра, қарздор Н.Л.дан ундирувчи А.Х.нинг фойдасига 2 нафар вояга етмаган фарзандларининг таъминоти учун 06.06.2022 йилдан бошлаб, фарзанди вояга етгунига қадар ҳар ойда жами даромадининг 1/4 қисми миқдорида алимент ундирилиши белгиланган.

Қарздор Н.Л. 19.09.2022 йил куни ундирувчи А.Х. билан ўзаро келишган ҳолда 2 нафар фарзандларини 18 ёшга тўлгунига қадар бўлган давр учун ҳисобланган 235.670.570 сўм  алимент пулларини олдиндан тўлиқ тўлаган.

Ундирувчи А.Х. бюрога ариза билан мурожаат қилиб, фарзандларини 18 ёшга тўлгунига қадар бериладиган барча 235.670.570 сўм  алимент пулларини қарздор Н.Л.дан тўлиқ олганлиги учун ижро ишини тамомлашни сўраганлиги сабабли, ижро ҳужжати тамомланди.

Мажбурий ижро бюроси Ўзбекистон туман бўлими