Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Iyul 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
28293031   

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 56 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Ташаббус натижасида Даҳанақақирда ҳам тоза ичимлик суви таъминоти яхшиланмоқда

×

 2023-08-24 14:29:06    254

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон тумани “Даҳанақақир” маҳалласи ташаббускор аҳли ҳам “Ташаббусли бюджет” дастурининг жорий йилги 1-мавсумида фаол иштирок этдилар. Маҳаллада тоза ичимлик суви таъминотини яхшилашга оид ташаббус “Очиқ бюджет” порталида 5 мингдан зиёд овоз тўплади. Натижада ушбу ғолиб лойиҳани амалга ошириш учун бюджетдан 1 млрд 200 млн сўм маблағ йўналтирилди. 

Айни кунларда пудратчи ташкилот усталари томонидан ҳудудда 5600 метр тармоқ тортиш, сув қувурларини монтаж қилиш каби тадбирлар олиб борилмоқда.

Даҳанақақирликларга етказиб келинаётган тоза ичимлик суви тармоғи ҳам ўтган йилнинг декабр ойида ишга туширилган, "Ўқчи"дан "Мевазор” маҳалласига бўлган 21 километрли, қарийб 21 миллиард сўмлик йирик лойиҳа тармоғига уланади. 

Шу кунларда жадал давом этаётган қурилиш-монтаж ишларининг якуни билан эса, маҳалладаги 400 дан зиёд хонадонни тоза ичимлик суви билан боғлиқ кўп йиллик муаммолари буткул бартараф этилади.