Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< May 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
   1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 32 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ҲОКИМГА МАКТУБ

×

 2020-01-14 16:21:30    282

PDF юклаш
Чоп этиш


Ассалому алайкум, ҳурматли Шуҳрат Мадаминович Ғаниев!

Мен, Сизга бирор бир масалада ариза ёки шикоят билан мурожаат қилганим йўқ. Аксинча, Сизга миннатдорчилик билдириш мақсадида мурожаат йўлламоқдаман. Мени мутахассислигим ҳуқуқшунос. Фарғона шаҳрида ишлайман.

Ҳурматли Шуҳрат Мадаминович, телевидениеда Сизни Фурқат тумани, Қўқон шаҳри ва Учкўприк тумани ёшлари ҳамда фаоллари билан бўлиб ўтган учрашувингизни кўриб, жуда хурсанд бўлдим. Ушбу учрашувни томоша қилиб, у ерда бўлиб ўтган суҳбатларни эшитиб, мен бир нарсани англадим.

Сиз, Муҳтарам Президентимиз Шавкат Миромонович Мирзиёев бошлаб берган ислоҳотларни вилоятимиздаги амалдаги ижрочиси ва жонкуяр давлат хизматчиси бўлган инсонсиз. Биз Фарғона ёшлари, Фарғона вилоятини бугунги кундаги равнақи ҳамда ривожида Сизнинг саъй-ҳаракатларингизни жуда катта деб биламиз ва буни қадрлаймиз.

Сизга келгусидаги барча хайрли ишларингизда омад тилаб қоламан.

Шохруҳ Аҳмедов,

Фарғона шаҳри.