Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< May 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
   1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 55 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ТАЪЗИМ

×

 2020-01-14 16:40:05    284

PDF юклаш
Чоп этиш


Юртни мардлар қўриқлайди, деб куйлайди хонандалар. Мардлик аввало фидоийликдир. Юртга, элга, мустақилликка фидоийлик ватанини чин юракдан севган садоқатли инсонларда бўлади.

Қаҳрамонни ҳам онаси дунёга келтирган. Шунинг учун 14 январь-Ватан ҳимоячилари куни бўладиган энг муҳим воқелик “Мотамсаро она” ҳайкали пойига умид чечаклари, гул ғунчаларини қўйиб мард ўғлонларни тарбиялаб берган она сиймоси қаршисида эҳтиром ила таъзимда бўлишдир.

Фарғона вилояти ҳокими Шуҳрат Ғаниев, вилоят жамоатчилик вакиллари, ёшлар шаҳардаги “Мотамсаро она” мажмуасига келиб она ҳайкалини гулга тўлдирдилар. 

Шундан сўнг Шарқий ҳарбий округ қўшинларининг жанговар гуруҳлари шаҳдам қадам ташлаб сафдан ўтдилар.

Тадбирда Фарғона шаҳрининг минглаб аҳолиси иштирок этди.  

 

                                         Фарғона вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати.