Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
   1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 18 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Синовни биргаликда енгиб ўтамиз!

×

 2020-03-25 10:21:31    254

PDF yuklash
Chop etish


#антикоронавирус

#маҳалла_фаоллари_тарғиботи

Туманимиздаги маҳалла фуқаролар йиғинлари ходимлари томонидан ҳудудларда аҳолини коронавирус касаллигидан ҳимоя қилиш ҳамда ижтимоий қўллаб-қувватлаш мақсадида тарғибот тадбирлар ўтказилмоқда.

Кеча, 24  март куни ҳам Ўзбекистон тумани Мингтут маҳалла фуқаролар йиғинида МФЙ ходимлари, саҳоватпеша тадбиркорлар ва ҳудуд профилактика инспекторлари ҳамкорлигида "Эл соғлиги-юрт бойлиги!” “Биз сиз учун хизматдамиз-Сиз биз учун уйда қолинг!” акциялар ўказилди.

Акция давомида фуқароларга 500 дона ҳимоя ниқоблари бепул тарқатилиб, ҳукуматимиз томонидан коронавирус инфекциясини олдини олиш бўйича кўрилаётган қатъий чоралар мазмун-моҳияти, ҳукумат топшириқлари, шифокорлар тавсиялари ҳамда карантин тартиб қоидалари бўйича аҳолига кенг тарғибот-тушунтириш ишлари олиб борилди.

Бу каби зарурий тарғибот тадбирлари ҳамда эзгу амаллар туманимиздаги бошқа маҳаллаларда ҳам давом этмоқда.

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати