Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Fevral 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
2425262728  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 66 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Германиядан 50 минг дона тест олиб келинмоқда

×

 2020-04-11 10:17:29    184

PDF yuklash
Chop etish


Шавкат Мирзиёев 10 апрель куни видеоселектор йиғилиши аввалида коронавирус пандемиясига қарши курашиш борасидаги ишларга алоҳида тўхталиб ўтди.

  Очиғини айтиш керак, агар халқимизнинг менталитети ва турмуш тарзини, шу жумладан, иш-ўқиш, тўй-маърака, маҳалла, бозор, қариндошлар, қўшнилар, дўстлар, айниқса беморлардан тез-тез хабар олиш каби жуда кенг ижтимоий муносабатларимизни ҳисобга олсак, карантин ва чеклаш тадбирларини вақтида киритмаганимизда, беморлар ва йўқотишлар бундан анча кўп бўлиши аниқ эди.

  Инфекция тарқалишини деярли бир ой давомида секинлаштириб, бу вақтдан даволаш ўринларини кўпайтириш, чет давлатларнинг даволаш тажрибасини ўрганиш ва жорий қилишда унумли фойдаландик.

  Россиядан 500 та сунъий нафас бериш аппаратини харид қилдик. Уларнинг биринчи қисми яқин кунларда олиб келинади. Хитойдан касалликни аниқловчи 200 минг дона ва Германиядан 50 минг дона тест олиб келинмоқда.