Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
   1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 15 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

“Юрт мададкорларига яқиндан кўмакчи бўлишимиз лозим” – Ўзбекистон тумани ҳокими Қахрамонжон Джураев

×

 2020-10-13 11:14:49    319

PDF yuklash
Chop etish


“Яйпан мармар” МЧЖ Ўзбекистон туманининг “Қўрғонча” маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган.

Корхонада қурилиш маҳсулотларидан девор қопламаси (сокол), йўлка тош (брусчатка)ларидан ташқари бетон лоток ва қувурлар ишлаб чиқарилади. 

- Россия давлати технологиялари билан жиҳозланган корхонамизда 12 нафар тумандошларимизни иш билан банд этганмиз. Шукр, маҳсулотларимиз харидоргир. Кунига ўртача 300-400 кв м. брусчаткаларга буюртма олсак, бетон лотокларимизни қўшни Бешариқ ва Фурқат туманларига ҳам олиб кетишади, - дейди корхона раҳбари Алижон Маматов.

Корхона фаолияти билан танишган 1-сектор раҳбари, туман ҳокими Қахрамонжон Джураев тадбиркорнинг келгусидаги режалари билан танишиб, уни қийнаётган муаммолар хақида қизиқди.

Корхона фаолиятини янада кенгайтириш мақсадида тадбиркорга “Кичик тагоб” кичик саноат зонасидан жой ажратиш таклифи сектор раҳбари томонидан берилди.

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати