Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Iyul 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
28293031   

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 19 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Кузги шудгор – ҳосилдорлик гарови

×

 2020-10-18 00:43:21    341

PDF yuklash
Chop etish


Халқимизнинг “Ер ҳайдасанг, куз ҳайда – куз ҳайдамасанг, юз ҳайда”, деган мақоли замирида улкан маъно мужассам.

Қишлоқ хўжалик экинларидан мўл ҳосил етиштиришда кузги шудгорлашнинг аҳамияти катта. Ўз вақтида, сифатли ўтказилган шудгор келгуси йил ҳосилига пухта замин яратади. Сифатли шудгорланган майдонларда шўр ювиш, яхоб суви бериш, эрта баҳорда тупроқни экишга тайёрлаш ҳамда экиш каби агротехник тадбирларни ўз вақтида ва самарали ўтказишга эришилади.

Ўзбекистон туманидаги “Янги Обод Маш Тех Сервис” МЧЖда туман ҳокими Қ.Джураев ва туман ИИБ бошлиғи Б.Нажмиддиновларнинг соҳа вакиллари билан учрашувида ана шу муҳим масалалар муҳокама қилинди.

Жорий йилда туманимизда 5 минг 200 гектар ерни кузги шудгорлаш режалаштирилган бўлиб, бу долзарб тадбирга пухта тайёргарлик кўрилмоқда. Жумладан, ҳайдов тракторлари яна бир бор техник кўрикдан ўтказилиб, жорий таъмирланмоқда. Шудгорлаш ишларини тизимли ташкил қилиш мақсадида 11 отряд тузилди.

Туман ҳокими ёқилғи таъминотида узилишлар бўлмаслиги, механизаторларга қулай шароитлар яратиш чораларини кўриш юзасидан соҳа масъулларига тегишли кўрсатмалар берди.

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати