Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Iyul 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
28293031   

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 19 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Бугун юртимиздаги барча мактабларга китоблар карвони жўнатилди

×

 2020-10-21 16:18:26    293

PDF yuklash
Chop etish


21 октябрь -Ўзбек тили байрами куни муносабати билан Халқ таълими вазирлиги томонидан “Ўзбекистон” нашриёт-матбаа ижод уйи билан ҳамкорликда 118 мингта бадиий адабиётлардан иборат китоблар карвонини республикамиздаги барча мактабларга жўнатилди.

Бу хақда Халқ таълими вазирлиги маълум қилмоқда.

Мазкур “Китоб карвони”дан Иккинчи жаҳон урушида фашизм устидан қозонилган ғалабага Ўзбекистон халқи қўшган муносиб ҳиссасига бағишланган китоб-альбом ва “Рус адабиёти дурдоналари” асарлар мажмуаси ўрин олган. Бу билан ўқувчилар ўртасида китобхонликни янада тарғиб қилиш, уларнинг маънавий дунёсини бойитиш, миллий ва жаҳон адабиётини тизимли тарғиб қилиш орқали уларда ватанпарварлик, эзгулик, инсонпарварлик сингари юксак инсоний фазилатларга ва ўзбек тилга нисбатан меҳр ва муҳаббат уйғотиш мақсад қилинган.

Фото: Республика Халқ таълими вазирлиги

“Рус адабиёти дурдоналари” асарлар мажмуасидаги Николай Васильевич Гоголнинг “Деканка қишлоғи оқшомлари”, “Ўлик жонлар”, Михаил Юрьевич Лермонтовнинг “Қора кўзлар”, Лев Николаевич Толстойнинг “Тирилиш” ва бошқа шу каби 11 номдаги бадиий асарлар ўзбек тилига таржима қилиниб, 107 минг нусхада чоп этилди. Шунингдек, Иккинчи жаҳон урушида фашизм устидан қозонилган ғалабага Ўзбекистон халқи қўшган муносиб ҳиссасига бағишланган 11 минг нусхада китоб-альбом ўзбек, рус ва инглиз тилларида нашрдан чиқарилди.

Мазкур китоблар таълим муассасаларига етказилгандан сўнг “Китоб тақдимоти”, “Адабиёт кунлари” каби тадбирлар ташкил этилиши режалаштирилган.