Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
   1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 36 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Туман ҳокимининг навбатдаги сайёр қабули “Пасткиқўриқ” маҳалласида ўтказилди

×

 2020-11-19 23:36:16    303

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон тумани ҳокими, 1-сектор раҳбари Қахрамонжон Джураев “Пасткиқўриқ” маҳалла фуқаролар йиғинида сайёр қабул ўтказиб, аҳоли билан учрашди.

Тегишли туман ташкилот ва муассасалар раҳбарлари ҳам аҳоли мурожаатларини эшитиш учун маҳаллада жам бўлишди.

Очиқ мулоқот шаклида ташкил этилган қабулда фуқаролар томонидан билдирилган мурожаатлар тингланиб, уларга ижобий ечим топиш бўйича чоралар белгиланди. 

Мазкур мурожаатларнинг аксарияти тоза ичимлик суви таъминоти, электр энергияси сифати, ички йўлларни таъмирлаш, кредит ва суюлтирилган газ балони олиш ҳамда бандликни таъминлаш каби масалаларга оид бўлди.

Хусусан, қабулда иштирок этган фуқаролардан 12 та мурожаатлар қабул қилиниб, уларнинг 5 таси шу куннинг ўзида қаноатлантирилди, 4 та мурожаат юзасидан ҳуқуқий тушунтиришлар берилди. Муддат талаб этадиган 3 та мурожаатларни ҳал этиш бўйича мутасаддиларга тегишли топшириқлар берилиб, ижро назоратга олинди.

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати