Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
   1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 23 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

“Соғлом ҳаёт сари 5000 қадам” шиори остида навбатдаги юриш машғулотлари ўтказилди

×

 2020-12-13 16:23:37    249

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Соғлом турмуш тарзини кенг тадбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони ижросини тўла таъминлаш, соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш борасида Ўзбекистон туманида кўплаб самарали тадбирлар амалга оширилмоқда. 

Ана шундай тадбирлардан навбатдагиси, оммавий юриш марафони кеча, 12 декабр куни ҳам “Соғлом ҳаёт сари 5000 қадам” шиори остида ташкил этилди.

Фарғона вилояти жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси, туман ҳокимлиги, туман ички ишлар, халқ таълими, жисмоний тарбия ва спорт ҳамда маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлимлари, ёшлар ишлари агентлиги, ёшлар иттифоқи, болалар ва ўсмирлар спорт мактаби билан ҳамкорликда аҳоли вакиллари, ёшлар, корхона, ташкилот, муассасалар раҳбарлари ва ходимлари иштирокида ўтган марафонда минг нафардан зиёд кўнгиллилар қатнашди.

Соғломлаштириш тадбирини ўтказишда туман ИИБ ва тиббиёт бирлашмаси ходимлари яқиндан кўмакчи бўлишди.

“Соғлом ҳаёт сари 5000 қадам” шиори остида оммавий юриш марафони иштирокчилари Яйпан шаҳрининг Баркамол авлод, Зиёкор, Дилкаш ва А.Жомий кўчалари бўйлаб юриб келишди ва эрталабки бадантарбия машқларини бажардилар.

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати