Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Avgust 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 8 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Ёшлар билан учрашув

×

 2020-12-24 22:34:33    257

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон тумани “Шўрқишлоқ” МФЙда маҳалла ёшлари билан ҳам учрашув ташкил этилди.

Унда туман ҳокими Қ.Джураев, ДХХ туман бўлими раҳбари О.Сиддиқов ҳамда тумандаги ташкилот ва муассасалар мутасаддилари иштирок этдилар.

Тадбирда ёшлар ҳаётидаги муаммолар, долзарб вазифалар муҳокама қилинди. Очиқ мулоқот тарзида ўтган учрашувда Шўрқишлоқлик йигит-қизлар ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди.

Озодбек Абдуллаев имтиёзли кредит олиб, ўз хонадонида чорвачилик билан шуғулланмоқчи. Унинг мазкур мурожаати ижроси юзасидан АТ “Агробанк” туман филиали мутассадилари масъул этиб белгиланди. Жавохирбек Жакбаралиев ва Пахлавон Бобарахимовлар тумандаги касбга ўқитиш марказига бириктирилиб, ўзлари қизиққан касбни ўрганадиган бўлдилар.

Маҳалла ёшларининг шу каби 10 га яқин мурожаат ва таклифлари баёнлаштирилиб, уларнинг ижросига масьуллар ва аниқ муддатлар белгиланди.

Учрашувда ёшлар билан ишлаш самарадорлигини ошириш, хусусан ёш тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш, ёшларда интернетдан фойдаланиш маданиятини ошириш, айниқса, уюшмаган ёшлар билан ишлаш тизимини ишлаб чиқиш бўйича берилган таклифлар юзасидан атрофлича фикр алмашилди.

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот  хизмати