Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 18 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Бўлажак аскарлар ва уларнинг фидоий мураббийлари ўзаро беллашдилар (фото)

×

 2021-01-13 23:53:11    352

PDF yuklash
Chop etish


14 январь – Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан Ўзбекистон тумани Мактабгача таълим бўлими тасарруфидаги мактабгача таълим ташкилотлари ўртасида бир қатор спорт мусобақалари ташкил этилди. “Ким Ватанга содиқ бўлса – мендурман ўша!” шиори остида ташкил этилган  ушбу спорт мусобақалари дастлаб ҳудудлар миқёсида ўтказилиб, барча МТТлар қамраб олинди.

Бугун тумандаги Болалар ва ўсмирлар спорт мактабида ҳудудлар миқёсида ғолиб бўлган МТТ тарбияланувчилари ўртасида спортнинг 3 та йўналишида баҳслар ташкил этилди.

Спорт мусобақалари финал босқичида иштирок этган туман ҳокими Қ.Джураев тадбирда сўз олиб, барча иштирокчиларни 14 январь - Ватан ҳимоячилари куни байрами билан самимий қутлади, ёш авлод мураббийларига келгусидаги фаолиятларида улкан зафарлар тилади.

МТТ тарбияланувчилари ва ходимлари ўртасида ташкил этилган ҳарбий машқлар кўрик танловнинг фаол иштирокчилари ва ғолибларига диплом ва эсдалик совғалари топширилди.

Бу каби тадбирларнинг ўтказилиш жажжи авлодни мурғаклигидаёқ Ватанга садоқат, муҳаббат руҳида тарбиялашда муҳим аҳамият ҳам касб этади, албатта.  

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати