Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
   1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 28 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Ишбилармон ва тадбиркорлар учун эълон!

×

 2021-01-21 15:12:01    237

PDF yuklash
Chop etish


ХУРМАТЛИ ИШБИЛАРМОН ВА ТАДБИРКОРЛАР!

Ҳудудларни ривожлантириш, бўш турган ер участкаларидан оқилона фойдаланиш, улар негизида замонавий, рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш фаолиятини ташкил этиш, янги иш ўринлари яратишда кичик саноат зоналарининг ўрни алоҳида аҳамиятга эга.

Хусусий тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, уларга қўшимча имтиёзлар ва қулайликлар яратиш мақсадида туманимизда бир қатор кичик саноат зоналари ташкил этилган. 

Хусусан, ташкил этилган “Кичик Тагоб”, “Мингтут” ва "Шўрсув" каби кичик саноат зоналари қатнашчиларига бир қанча имтиёзлар берилган.

Шунингдек, кичик саноат зоналарида тадбиркорларга қулайлик яратиш мақсадида коммуникация тармоқлари (электр энергия, табиий газ тармоғи, йўл қурилиши) давлат бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.

Кўриниб турибдики, бундай имтиёз ва қулайликлардан оқилона фойдаланиш, барча имкониятлар ва заҳираларни талаб даражасида ишга солиш зарурдир. 

Марҳамат, агарда ўз бизнесингизни бошламоқчи, давлатимизнинг тегишли имтиёзларидан фойдаланмоқчи, зарур маълумотлар билан танишмоқчи бўлсангиз бизга мурожаат қилинг!

Мурожаат учун телефонлар: 90 2911999, 90 2745454, 91 6651787

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги, туман "Кичик саноат зоналарини бошқариш дирекцияси"