Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
   1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 10 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Ўзбекистон туманилик 260 дан ортиқ ёш боксчилар “ИИБ бошлиғи кубоги” учун рингга кўтарилишди

×

 2021-02-09 00:05:01    324

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон тумани Болалар-ўсмирлар спорт мактабида бокс бўйича “Туман ички ишлар бўлими бошлиғи кубоги” мусобақаси ташкил этилди.

Ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш, улар ўртасида оммавий спортни ривожлантириш ҳамда соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш мақсадида ташкилланган мусобақада 13 та вазн тоифасида 260 нафардан ортиқ ёш боксчилар иштирок этмоқдалар.

Мусобақанинг бугунги очилиш маросимида Ўзбекистон тумани ҳокими Ш.Юлдашев ва туман ИИБ бошлиғи Б.Нажмиддиновлар қатнашиб, иштирокчиларга омад тилашди. 

Юртимизда аҳоли, айниқса, ёшлар ўртасида спортни оммалаштиришга қаратилаётган эътибор хусусида алоҳида тўхталиб, иштирокчиларни бугунги спорт байрами табрикладилар.

Туман ички ишлар, жисмоний тарбия ва спорт бўлими ҳамда болалар ва ўсмирлар спорт мактаби ҳамкорлигида ташкил этилган мусобақа қизғин баҳсларга бой ўтмоқда. 

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати