Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Avgust 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 25 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Ободлик кўнгилдан бошланади

×

 2021-02-10 22:02:23    254

PDF yuklash
Chop etish


“Ободлик – кўнгилдан бошланади” зеро, обод маконда иш унумли ва баракали бўлади.

Хонадонимизни, ҳовлимизни, кўчаларимизни, ариғу томорқаларимизни саранжом тутиш халқимизга хос одат.

Айни кунларда Ўзбекистон туманидаги маҳалла ва кўчаларда кенг кўламли ободонлаштириш ишлари ташкил этилмоқда.

Бу борада айниқса, кўп қаватли уйларнинг атрофини ободонлаштириш, озодаликни таъминлаб туриш ишларига ҳам жиддий эътибор қаратилиб, мавжуд муаммоларни ҳал этиб бориш чоралари кўрилмоқда.  

Яйпан шаҳридаги А.Жомий маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида 27 та кўп қаватли уйлар мавжуд.

Бугун мазкур кўп қаватли уйлар жойлашган мавзеда навбатдаги ободонлаштириш ишлари ташкил этилди.

Ҳудуд атрофи ободонлаштирилиб, ариқ ва зовурлар тозаланди, дарахтларга шакл берилиб, оқланди. Йўллар тартибга келтирилди “Тоза ҳудуд” ДУК филиалининг махсус техникалари жалб этилган ҳолда тўпланган чиқиндилар ташиб кетилди. 

Берилган топшириқ ва белгиланган вазифаларни қай даражада ташкил этилганлиги билан танишиш мақсадида маҳаллага Ўзбекистон тумани ҳокими Ш.Юлдашев ташриф буюрди.

Туман ҳокими мавзени кўздан кечирди, мутасаддилар билан навбатда амалга оширилиши лозим бўлган вазифаларни муҳокама қилди. 

Масъулларга кўп қаватли уйлар ва уларнинг атроф ҳудудлари доимо озода туриши, мавжуд муаммоларга ижобий ечим топиш юзасидан зарур кўрсатма ва топшириқлар берилди.

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати