Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
   1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 13 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Ғалла ҳосили салмоғи бугунги ҳаракатга боғлиқ

×

 2021-02-12 00:32:15    271

PDF yuklash
Chop etish


Шунингдек кеча, 11 феврал куни Ўзбекистон туманидаги “Қалдирғоч” фермер хўжалиги дала майдонида ғалла парвариши бўйича семинар бўлиб ўтди. 

Унда вилоят ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари Алибек Турсунов, вилоят прокурори ўринбосари Ф.Исмоилов, туман ҳокими Ш.Юлдашев бошчилигидаги сектор раҳбарлари, вилоят, туман қишлоқ хўжалигига оид бошқарма ва ташкилотлар масъуллари ҳамда тумандаги фермер хўжаликлари раҳбарлари иштирок этди.

Айни дамда туман ғаллакорлари 2021 йил ҳосили учун 5 960 гектар суғориладиган майдонда бошоқли дон майсаларини парвариш қилмоқда. Об-ҳавонинг қулайлигидан фойдаланган бободеҳқонлар майсаларни озиқлантириш мақсадида муҳим агротехник тадбирларни амалга оширмоқдалар.

Учрашувда масъул раҳбарлар деҳқонлар билан ғалла парвариши бўйича керакли ва зарурий тавсияларни ўртоқлашдилар. Ғалла парвариши, агротехник тадбирларни ўз муддатида ва сифатли амалга ошириш юзасидан зарурий кўрсатма ва топшириқлар берилди. 

Семинар давомида туман ҳокими Ш.Юлдашев фермер хўжаликлари раҳбарлари, тумандаги қишлоқ хўжалиги масъул ходимларига бугунги ғалла парвариши бўйича белгиланган барча агротехник тадбирларни муддатидан кечиктирмай бажариш, қолоқликка асло йўл қўймаслик юзасидан яна бир бор ўз тавсия ва кўрсатмаларини бериб ўтди.

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати