Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Ўзбекистон туманида “Оналарга эҳтиром» фестивали шукуҳи (фото)

2021-05-18 22:35:32 294
Бу оламда онадек меҳрибон, куюнчак ва жонкуяр зот бўлмаса керак. Шунинг учун ҳам оналар шаънига ҳар қанча мақтов, ҳар қанча таъриф-тавсифлар айтсак, камлик қилиши табиий.
Шу кунларда Ўзбекистон туманидаги 75 та маҳаллаларнинг ҳар бирида, таълим масканлари, муассасалар ва меҳнат жамоаларида ташкил этилаётган "Оналарга эҳтиром" фестивали доирасидаги маънавий-маърифий тадбирлар, турли акцияларда мўътабар зотлар яна бир бор улуғланмоқда.
Уларга эҳтиром кўрсатилиб, мўъжизавий хилқат, муқаддас инсон-онани мадҳ этувчи куй-қўшиқ, шеърлар янграмоқда, совға-салому, чаман гуллар тақдим этилмоқда.
Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати