Shrift o'lchami Rang Rasm

<< SENTYABR 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 13 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Ўзбекистон тумани марказий кўчаларига янги кўча чироқлари ўрнатилмоқда

×

 2021-05-24 23:50:24    334

PDF yuklash
Chop etish


Бугун Ўзбекистон тумани ҳудудида кўплаб ободонлаштириш, бунёдкорлик, янгиланиш ишлари олиб борилмоқда.

Қишлоқ ва маҳаллалар ободлик касб этмоқда.

Хусусан, туман ҳокимлиги ташаббуси билан айни кунларда янгиланаётган Яйпан кўчаларида замонавий янги кўча чироқлари ўрнатилмоқда.

Туман марказий кўчаларидан бири А.Навоий кўчасида 3 километрлик масофада ушбу кўча чироқларини ўрнатиш бошлаб юборилган. 

Дастлабки босқичда Яйпан шаҳар А.Жомий мавзесидаги кўп қаватли уйлар олдидан Қулибек маҳалласидаги фавқулодда вазиятлар бўлими олдигача давом этадиган йўлни янада нурафшон этиш кўзда тутилган.

Навбатдаги босқичда эса шаҳарнинг Туркистон ва Зиёкор кўчаларига ҳам худди шундай чироқларни ўрнатиш кўзда тутилган. 

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати