Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Avgust 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 23 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Ўзбекистон туманидаги мактабларда қурилиш-таъмирлаш ишлари қизғин тус олган

×

 2021-07-14 12:06:25    332

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон туманидаги умумтаълим мактабларида янги ўқув йилига тайёргарлик юзасидан ободонлаштириш ва қурилиш-таъмирлаш ишлари айни авжида. 

Шу кунларда тумандаги мавжуд 70 та умумтаълим мактабларидан 50 га яқинида таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда. Ўрганиш маълумотлари асосида зарурати билан қолган ўқув муассасаларида ҳам ободонлаштириш ва жорий таъмирлаш ишларини амалга ошириш кўзда тутилган.

Маҳаллий бюджет ва ҳомийлик маблағлари эвазига қурилиш ташкилотлари томонидан ўқув муассасалари биноларининг ўқув хоналари, том қисмлари, спорт зал, фаоллар заллари, ҳожатхона ҳамда бошқа бинолари, шунингдек, ички ва ташқи фасадлари янгича тус олмоқда. 

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати