Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Mart 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930
31      

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 74 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

“Хотамтой” маҳалласининг кўчаларига навбат етди

×

 2021-08-02 23:47:53    240

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон туманининг “Хотамтой” маҳалла фуқаролар йиғини ижтимоий ҳолати оғир бўлган маҳаллалар тоифасига киритилганлиги ҳақида аввал хабар берган эдик.

Ушбу маҳалла инфраструктурасини яхшилаш бўйича кўплаб амалий тадбирлар амалга оширилаётганлиги ҳақида ҳам бохабар қилиб келмоқдамиз.

Манзилли дастур асосида тумандаги ички кўчаларни таъмирлаш ишлари мазкур маҳаллага етиб келди.

Туман йўлсозлари бугун маҳалланинг Омад кўчасига 1600 метр масофада асфальт қопламаси ётқизиш билан биргаликда, карталаб таъмирлаш ишларини олиб бордилар. 

Тез кунларда, маҳалланинг Бахт кўчаси йўлларида ҳам ана шундай ободонлаштириш-таъмирлаш ишлари бажарилади. 

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати