Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Mart 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930
31      

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 72 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Ҳамдардлик

×

 2021-08-30 22:07:07    160

PDF yuklash
Chop etish


Туманимиз жамоатчилиги оғир жудоликка учради. Халқ депутатлари Ўзбекистон туман Кенгаши депутати, туман ҳокимининг маънавий-маърифий ишлар самарадорлигиниошириш, давлат тили тўғрисидаги қонун хужжатларига риоя этилишини таъминлаш масалалари бўйича маслаҳатчиси Азизбек Ўринбоев хасталикдан сўнг 45 ёшида вафот этди.

Азизбек Ўринбоев 1976 йилда Ўзбекистон тумани Нурсух қишлоғида хизматчи оиласида туғилди.

Дастлабки меҳнат фаолиятини 1994 йилда ширкат хўжалигида ишчи вазифасида бошлади.Бир неча йиллар Учбулак маҳалла ва Нурсух қишлоқ фуқаролар йиғини раиси вазифасида ишлади. 2018-2020 йиллар давомида “Маҳалла” хайрия жамоат фонди туман бўлинмаси раиси лавозимида фаолият олиб борди. 2020 йилдан буён туман ҳокимининг давлат тили масалалари бўйича маслаҳатчиси сифатида ишлаб келаётган эди.  

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги ва туман фаоллари Азизбек Ўринбоевнинг оила-аъзолари ва барча яқинларига чуқур таъзия изҳор қилади.

Унинг порлоқ хотираси дўстлари ва яқинлари, ҳамкасблари ёдида абадий яшайди.

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги