Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Mart 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930
31      

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 101 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Ўзбекистон туманилик абитуриентлар ТОП-10 ликда!

×

 2021-09-07 21:32:33    185

PDF yuklash
Chop etish


Таниқли ҳуқуқшунос ва блогер Хушнудбек Худойбердиев ўзининг телеграм каналида жорий йилги тест синовларидаги умумий ўртача балл бўйича ҳудудлар, яъни мамлакатимиздаги туман ва шаҳарлар рейтингини эълон қилди.


Эътиборли томони, Ўзбекистондаги энг юқори натижа қайд этган ТОП-20 туман/шаҳар рўйхатида асосан Фарғона (7 та) ва Бухоро (8 та) вилоятларидаги туман/шаҳарлар ўрин олган. Шунингдек, Тошкент шаҳридан 4 та, Навоий вилоятидан 1 та туман ТОП-20 га кира олган.

Энг юқори ўртача балл қайд этган туман/шаҳарлар рейтинги:

1. Бувайда — 79,03

2. Пешку — 77,87

3. Бағдод — 77,85

4. Қоракўл — 77,73

5. Ғиждувон — 77,33

6. Ўзбекистон — 76,66

7. Вобкент — 76,64

8. Шофиркон — 76,63

9. Риштон — 76,48

10. Олот — 76,15

11. Мирзо Улуғбек — 75,95

12. Яккасарой — 75,78

13. Чилонзор — 75,6

14. Қизилтепа — 75,53

15. Учкўприк — 74,76

16. Данғара — 74,73

17. Ёзёвон — 74,55

18. Ромитан — 74,45

19. Юнусобод — 73,94

20. Бухоро ш. — 73,93

Блогер ўз постида ҳудуднинг ўртача бали қандай ҳисобланишини ҳам қайд этиб ўтган.

Таъкидланишича, масалан, Бухорода тестга кирган 50 минг абитуриент олган барча баллар қўшилади ва 50 мингга бўлинади. Шунда ўртача арифметик кўрсаткич чиқади. Ушбу ўртача балларнинг кириш балларига алоқаси йўқ. Бу шунчаки қайси ҳудуднинг абитуриентлари умумий олганда нисбатан баландроқ балл тўплаганини билдиради.