Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Mart 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930
31      

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 15 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Туман ҳокими маҳаллада сайёр қабул ўтказди: Мурожаатлар эътиборсиз қолмайди

×

 2021-09-24 17:33:58    202

PDF yuklash
Chop etish


Бугун, 24 сентябр куни “Шўрқишлоқ” маҳалла фуқаролар йиғинида туман ҳокими Шерзоджон Юлдашевнинг ҳудуд фуқаролари билан сайёр қабули ташкил этилди.

Сайёр қабулда фуқаролар ижтимоий ҳаётда мавжуд муаммоларни ўртага ташладилар. 

Туман ҳокимининг навбатдаги ушбу қабулида ҳам шўрқишлоқликлардан ташқари, бошқа ҳудудлардан ҳам етиб келган фуқаролар иштирок этди. 

Шу куни уларнинг тоза ичимлик суви таъминоти, аҳоли томорқаларини суғориш учун дренаж тушириш, қўшимча электр таянч устунлари ўрнатиш, суюлтирилган газ балон билан таъминлаш, ички йўллар таъмири, бандлик, моддий ёрдам ва уй-жойга эгалик ҳуқуқини тиклаш каби масалалар билан боғлиқ муаммолари тингланиб, ечими изланди.

Айрим масалалар ўз ечимини жойида топган бўлса, баъзи бирлари юзасидан қонуний тушунтиришлар берилди. Муддат талаб этадиган мурожаатларни ҳал этиш бўйича эса тегишли мутасаддиларга топшириқлар берилиб, ижроси қатьий назоратга олинди.

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати