Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Avgust 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 23 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Вилоят суди раиси ўринбосари Ўзбекистон туманида навбатдаги сайёр қабулини ўтказади

×

 2021-10-11 22:05:40    288

PDF yuklash
Chop etish


Фарғона вилояти суди раисининг ўринбосари А.Мадаминов бошчилигидаги вилоят судининг судьялари, ҳудуддаги туманлараро ва туман судларининг раислари Ўзбекистон туманида навбатдаги сайёр қабулни ўтказишади.

  Фуқароларнинг жиноят ва ҳуқуқбузарликлар, тадбиркорлик фаолияти, фуқаролик ва оммавий-ҳуқуқий муносабатларга оид масала ва мурожаатларини кўриб чиқиш учун ташкилланаётган мазкур сайёр қабул 2021 йил 16 октябр, шанба куни соат 10:00 дан бошлаб "Шакаробод" маҳалла фуқаролар йиғинидаги 10-умумтаълим мактаби биносида ташкил этилади.

Сайёр қабулда қатнашиш истагини билдирган фуқаролар қабул кунига қадар тумандаги Халқ қабулхонаси ёки Ўзбекистон туманлараро иқтисодий судига мурожаат қилиб, рўйхатдан ўтишлари мумкин.

☎️Мурожаат учун телефонлар: 73-539-10-00, 73-539-52-12