Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Mart 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930
31      

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 139 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Ўзбекистон тумани ҳокимига янги ўринбосар тайинланди

×

 2021-10-20 18:39:02    206

PDF yuklash
Chop etish


Жўраев Камолиддин Одилжон ўғли Ўзбекистон тумани ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари этиб тайинланди. 

У туман ҳокимининг 2021 йил 19 октябр кунги тегишли қарорига асосан мазкур вазифада иш бошлади.

Камолиддин Жўраев 1983 йилда Фарғона вилояти Олтиариқ туманида туғилган. 2005 йилда Андижон қишлоқ хўжалиги институтини тамомлаган. Мутахассислиги агроном.

Меҳнат фаолиятини 2005 йилда Фарғона вилояти “Дон уруғчилиги”  бирлашмаси етакчи мутахассиси вазифасида бошлаган К.Жўраев ўтган давр мобайнида вилоят қишлоқ хўжалиги тармоқ ва бошқармаларида турли масъул лавозимларда фаолият кўрсатган.

Лавозимга тайинлангунга қадар эса Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси Фарғона вилояти бошқармаси Фурқат тумани бўлими бошлиғи вазифасида ишлаб келаётган эди.