Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
"Ёшлар дафтари"даги ногиронлиги бўлганларнинг истаклари қаноатлантирилди

2021-11-11 14:14:27 199
Ўзбекистон туманида "Ёшлар дафтари" рўйхатига киритилган йигит-қизларнинг ижтимоий муаммоларини ҳал этиш юзасидан манзилли тадбирлар давом этмоқда.
Қудаш қишлоғининг Булоқбоши кўчасида яшовчи Отабек Норматов 22 ёшда.
30 ёшли Фарходжон Раҳматжонов эса Нурафшон маҳалласида яшайди.
Тақдир тақозоси билан ҳар икки ўғлоннинг туғма ногиронлиги бор. Лекин, ҳаётга бўлган қизиқиш, юксак ирода ва бугунги кун замонавий янгиликларини тинимсиз ўзлаштириб бориш сўнмаган уларда.
Маҳаллалардаги ўрганишлар натижасида улар "Ёшлар дафтари" рўйхатига киритилиб, ижтимоий муаммолари аниқланган.
Ўрганишлар давомида ногиронлиги бўлган ҳар икки ёш ҳам ўз шахсий компьютерларига эга бўлиш истагини билдиришади.
Туман ҳокими Шерзоджон Юлдашев, 3-сектор раҳбари туман ИИБ бошлиғи Бахтиёржон Нажмиддинов билан биргаликда "Ёшлар дафтари" даги йигитларнинг хонадонларида бўлиб, уларнинг ҳолидан хабар олди.
Сектор раҳбарлари ёшлар билан дилдан суҳбатларда уларнинг севимли машғулотлари билан қизиқишди.
Йигитларга ўз истакларидаги замонавий компьютер жамланмалари топширилиб, соғлик-саломатлик тиланди.
Ўзбекистон тумани ҳокимлиги