Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Mart 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930
31      

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 15 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Ўзбекистон туманида касаба уюшмалари куни байрами кенг нишонланди

×

 2021-11-11 14:19:01    212

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон туманидаги “Орзу” тантаналар мажмуасида Ўзбекистон касаба уюшмалари куни муносабати билан байрам тадбири ташкил этилди.

Тантанада тумандаги таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси туман бўлинмаси аъзолари, фахрий устозлар, ҳамкор ташкилотлар ҳамда жамоатчилик вакиллари қатнашдилар.

Тадбирда иштирок этган туман ҳокими Шерзоджон Юлдашев ҳамда туман ИИБ бошлиғи Бахтиёржон Нажмиддиновлар мамлакатимизда илк бор кенг нишонланаётган ушбу байрам билан барча уюшма ходимларини, устоз-мураббийларни самимий қутлаб, уларнинг келгусидаги фаолиятларида улкан зафарлар тилади. 

Сўнгги йилларда тизимга қаратилган эътибор натижасида касаба уюшмалари жамиятимизнинг муҳим бир бўлагига айлангани, ушбу тизимнинг тумандаги ривожида эса уюшма фаолларининг ўрни беқиёс эканлиги таъкидланди. 

Байрам тадбирида фаол ходимларга туман ҳокимлиги ва касаба уюшмасининг ташаккурнома ҳамда эсдалик совғалари тантанали топширилди.

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги