Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 32 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Нуронийлар қабристонни обод этиб, дарахт экишди

×

 2021-11-29 21:26:45    355

PDF yuklash
Chop etish


Атроф муҳитнинг озодалиги, яшил ўсимлик ва дарахтларнинг кўплиги саломатлигимизга ижобий таъсир кўрсатади.

Бу борада ҳудудлар бўйлаб кенг давом этаётган ободонлаштириш, “Яшил майдон”ларни кенгайтириш тадбирлари турли масканлар ҳамда аҳоли пунктларида, экологик вазият ва ҳаво тозалигини яхшилашга хизмат қилади, албатта.

Лойиҳа доирасида Ўзбекистон туманилик нуроний отахону-онахонлар ҳам ўз ҳиссаларини қўшиб, барчага ибрат бўлишмоқда.

Хайрли ташббусни қўллаб-қувватлаган бир гуруҳ нуронийлар куни кеча тумандаги “Хожа Писта бобо” қабристонида ҳашар ташкил этишди. 

Қабристон ҳудуди ободонлаштирилиб, кекса авлод вакиллари томонидан чинор, павлония ва виргин арчаси каби дарахтлар экилди.

Ўтганлар ҳаққига, аждодлар хотираси учун Қуръон тиловат қилинди. Юрт фаровонлиги, хонадонларга файзу-барокатлар сўралиб, экилаётган дарахтлар юртимизга ва халқимизга наф беришини тилаб дуолар қилинди.

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги