Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Mart 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930
31      

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 167 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Вилоят судьялари иштирокида Ўзбекистон туманида давра суҳбати ўтказилди

×

 2021-11-30 17:26:12    187

PDF yuklash
Chop etish


Бугун, 30 ноябрь куни Ўзбекистон тумани Шўрсув шаҳарчасида жойлашган “ALBUS SEMENT GROUP” МЧЖ ўзбек-турк қўшма корхонасида “Инвестициявий низоларни судда кўриб чиқишнинг хусусиятлари” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.

Бу ҳақда Ўзбекистон туманлараро иқтисодий суди маълум қилмоқда.

Унда Фарғона вилоят суди раиси ўринбосари А.Мадаминов, вилоят суди судъялари М.Умаров, Б.Мамадалиев, Ўзбекистон туманлараро иқтисодий суди раиси М.Мирмақсудов, туман Адлия бўлими бошлиғи Ғ.Санаев, тумандаги тегишли ташкилотлар мутасаддилари ҳамда “ALBUS SEMENT GROUP” МЧЖ ўзбек-турк қўшма корхонаси масъуллари иштирок этди.

Судъялар томонидан кун тартибидаги масала юзасидан тегишли ҳуқуқий тушунтиришлар берилиб, қатнашчиларни қизиқтирган ҳуқуқий мазмундаги саволларига батафсил жавоблар берилди.

Давра суҳбати давомида иштирокчиларга Ўзбекистон Республикаси Олий суди томонидан тайёрланган “Инвестициявий низолар ва рақобатга оид ишларни суд муҳокамасига тайёрлаш ва уларни кўриш бўйича” қўлланмалар тарқатилди.

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги