Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Mart 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930
31      

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 184 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

ИИБ ходимлари ўртасида “Касбий тайёргарлик ойлиги” ўтказилмоқда

×

 2021-12-04 09:43:00    191

PDF yuklash
Chop etish


Ички ишлар вазирлигининг тегишли фармойишига кўра 2021 йилнинг 15 ноябридан 15 декабр кунига қадар соҳа ходимлари ўртасида “Касбий тайёргарлик ойлиги” ўтказилмоқда.

Бу борада Ўзбекистон тумани ИИБда ҳам бир қатор амалий тадбирлар, маҳорат дарслари ва спорт мусобақалари ташкил этилмоқда.

Ойлик доирасида ходимларнинг жисмоний ва жанговор тайёрлигини оширишга қаратилган турли тадбирлар ўтказилмоқда.

Хусусан, куни-кеча “Ўзбекистон” ўйингоҳида ходимлар иштирокида “5 кураш” мусобақалари ташкил этилди. Унда осойишталик посбонлари 100 метрга югуриш, турникка тортилиш, армрестлинг, тош кўтариш ҳамда арқон тортиш бўйича ўзаро баҳслашдилар. 

Саф кўриклари ташкил қилиниб, ходимларга яна бир бор хизмат ва ижро интизоми бўйича зарур тавсиялар берилди.

Туман туризм ва спорт бўлими ҳамкорлигида ташкил этилган спорт мусобақалари якунига кўра, унда фаол иштирок этган ходимларга ИИБ раҳбариятининг диплом ва эсдалик совғалари топширилди.

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги