Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 14 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Ҳоким ёрдамчилари томонидан маҳаллаларда ўрганишлар ташкил этилмоқда

×

 2022-01-14 14:32:50    381

PDF yuklash
Chop etish


Давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ҳоким ёрдамчиси лавозими жорий этилди.

“Маҳаллабай” ишлаш тизимини янги босқичга олиб чиқиш мақсадида Ўзбекистон туманидаги 75 та маҳалла фуқаролар йиғинида ҳам тайинланган ҳоким ёрдамчилари ўз зиммаларидаги вазифаларни бажаришга киришган.

Айни кунларда ҳоким ёрдамчилари ўз маҳаллаларида “Йўл харитаси” бўйича ишлаб, хонадонбай хатлов ишларини амалга оширмоқдалар, мавжуд муаммоларни ўрганмоқдалар.

Шунингдек, ҳоким ёрдамчилари ўз фаолиятларининг дастлабки босқичлариданоқ маҳаллаларда тадбиркорликни ривожлантириш ва аҳоли бандлигини таъминлаш учун аввало, маҳалланинг “ўсиш нуқталари”ни аниқлаб олишга эътибор қаратмоқдалар.

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги