Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Mart 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930
31      

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 85 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Жорий йилда “Турон” профессионал футбол клубининг Ёшлар футбол академияси ўз фаолиятини бошлайди

×

 2022-01-20 21:34:25    204

PDF yuklash
Chop etish


Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров, Ўзбекистон туманининг Қулибек МФЙ ҳудудида барпо этилаётган “Турон” профессионал футбол клубининг Ёшлар футбол академиясининг қурилиш ишлари ҳамда режалари билан танишди.

6,0 млрд. сўм қийматидаги ушбу лойиҳа амалга оширилиши натижасида 150 нафардан зиёд футболга иштиёқи юқори бўлган туман ёшлари ўз маҳорат ва кўникмаларини мустаҳкамлаш имконига эга бўлишади. 2021 йилда бошланган қурилиш ишлари жорий йилда якунига етказилиши кўзда тутилган.

Машғулотлар зали, ўқув хоналари, овқатланиш жойлари, бассейн, фитнес зал ва бошқа қулайликлар ёшларни янада фаол бўлишга чорлайди.

Маълумки, Яйпан шаҳрида "Турон" футбол клуби ташкил этилганда, туманда, вилоятимизда, футболнинг ривожига ҳисса қўшиш, чекка ҳудудлардаги ёш иқтидорли футболчиларни излаб топиш, улардаги қобилиятни янада ривожлантириб асосий таркибга жалб этиш орқали ўзбек футболига етказиб бериш, футбол ўйинини оммавийлигини тарғиб этиш асосий вазифалар қаторида белгиланган.