Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Avgust 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 10 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни жиловлаш - кун тартибидан тушмайдиган муҳим масала

×

 2022-03-02 17:06:54    248

PDF yuklash
Chop etish


Бугун эрта тонгдан туман ҳокими Шерзоджон Юлдашев туман ИИБ профилактика инспекторлари билан учрашди.

Туман ИИБ мажлислар залида бўлиб ўтган учрашувда туманда жиноят ва ҳуқубузарликларни келтириб чиқарадиган омиллар, уларни барвақт аниқлаш ҳамда олдини олиш, фуқароларнинг ҳуқуқий билим ва маданиятини оширишда профилактика инспекторларининг ўрни, масъулияти ҳақида сўз юритилди.

Учрашув мобайнида туман раҳбари профилактика инспекторлари билан бевосита мулоқот қилар экан, уларнинг хизмат фаолиятини янада самарали олиб боришлари юзасидан муаммо ва таклифларини тинглади.

Хизмат хоналари бўйича етарли шароитлар яратилмаган тегишли ҳудудларда ушбу камчиликларни бартараф этиш мақсадида манзилли ўрганилиб, зарурий чоралар белгиланиши қайд этилди. 

Шунингдек, туман ҳокими осойишталик посбонларига ҳоким ёрдамчилари, ёшлар етакчилари ва бошқа масъуллар билан мустаҳкам ҳамкорликда маҳаллаларда хавфсизликни таъминлаш, турли салбий ҳолатларнинг олдини олиш юзасидан ўз таклифларини билдирди.

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги