Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Mart 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930
31      

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 26 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Ҳоким ёрдамчиси-аҳоли кўмакчиси

×

 2022-03-18 09:29:32    206

PDF yuklash
Chop etish


Яйпан шаҳридаги “Туркистон” маҳалласида бугунги кунда 2 минг 100 нафардан зиёд аҳоли истиқомат қилади. Оилалар сони 571 та, хонадонлар эса 401 тани ташкил этади.

Ушбу маҳаллада ҳоким ёрдамчиси лавозимида фаолият бошлаган Қахрамонжон Махмудов ҳамда маҳалладаги ёшлар етакчиси Нодирбек Сойибназаровлар қисқа фурсатда маҳалла фуқароларининг ишончини қозонишга эришмоқдалар.

Маҳалла ислоҳотчилари фуқароларнинг дуч келаётган муаммолари ечимини маҳалланинг ўзидаёқ топиб, уларга амалий ёрдам кўрсатишда бор тажриба ва имкониятларини ишга солишмоқда. 

Хусусан, сўнги кунларнинг ўзида бевосита ушбу масъулларнинг саъйи ҳаракати ва тавсияларига асосан 3 нафар фуқароларга тикувчилик, биогомус етиштириш ҳамда чорвачилик йўналишларида 58,5 млн. сўмлик имтиёзли кредитлар ажратилди.

Маҳаллада шу йўналишдаги ўрганишлар ва фуқароларнинг мурожаатлари билан ишлаш жараёнлари давом этмоқда.

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги