Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Mart 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930
31      

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 16 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Наврўз - меҳр-оқибат ва саховат айёми

×

 2022-03-19 20:44:12    204

PDF yuklash
Chop etish


Наврўзи олам – ҳамма бир бирига хайр-саховат, меҳр-мурувват улашадиган эзгу анъаналар жам бўлган қутлуғ байрамлардан биридир.

Ушбу айёмда эҳтиёжманд, кам даромадли, ногиронлиги бўлган, бетоб кишилар ва нуроний отахону онахонларга эҳтиром кўрсатиш, уларнинг ҳолидан хабар олиш ва дуоларига сазовор бўлиш халқимизга хос эзгу фазилат ҳисобланади.

Ўзбекистон тумани бўйлаб ҳам ушбу анъана давом эттирилмоқда.

Байрам арафасида туман ҳокими Шерзоджон Юлдашев бошчилигидаги ҳокимлик вакиллари, маҳалла масъуллари томонидан эҳтиёжмандлар ва беморлар ҳолидан хабар олиниб, уларга бирламчи озиқ-овқат маҳсулотлари топширилди.

Шу тоифадаги оилалар хонадонларида бўлган туман раҳбари, уларни байрам билан қутлаш баробарида хонадон эгаларининг қўшимча мурожаатларини ҳам тинглаб, барча масалаларни ижобий ҳал этиш чоралари белгиланди.

Туман ҳокимлиги ташаббуси ва туман "Саховат ва кўмак" жамғармасидан ажратилган озиқ-овқат маҳсулотлари тумандаги 300 дан зиёд ана шундай оилаларга тарқатиб чиқилди. 

Наврўзи оламнинг ташрифи давомида бундай эзгу амаллар туманимиз бўйлаб давом этмоқда.

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги