Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 32 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Республика бўйича 63 нафар ташаббускор ҳоким ёрдамчилари рўйхати эълон қилинди. Улар орасида Ўзбекистон туманилик ҳоким ёрдамчилари ҳам бор

×

 2022-04-12 13:17:10    313

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги республика бўйича 63 нафар ташаббускор ҳоким ёрдамчилари рўйхатини эълон қилди.

Аҳоли фаровонлигини ошириш ва фуқароларда мавжуд ижтимоий муаммоларни ҳал этишга қаратилган “Ташаббусли бюджет” жараёнларида ҳоким ёрдамчилари ҳам фаол иштирок этди.

Ушбу лойиҳанинг биринчи босқичида ҳоким ёрдамчилари томонидан кўплаб лойиҳалар илгари сурилди.  Энг ташаббускор лойиҳалар фаол тарғиб қилиниб, улар орасидан 63 нафар ҳоким ёрдамчисининг лойиҳаси ғолиб деб топилди.

Хусусан, мазкур рўйхатдан тумандаги “Кўл Элаш” МФЙ (Баходиржон Жўраев) ҳамда “Ўқчи” МФЙ (Жамшид Низаев) ҳоким ёрдамчилари ҳам ўрин олди.

 
Баходиржон Жўраев илгари сурган ташаббусга фуқароларнинг 8560 та овози берилиб, натижада у фаолият олиб борувчи “Кўл Элаш” маҳалласи ички йўлларини таъмирлаш учун давлат бюджетидан 900 млн. сўм маблағ ажратилади.

     
Жамшид Низаев илгари сурган лойиҳа эса 6872 та овоз йиғиб, эндиликда у ишлаётган “Ўқчи” маҳалласидаги қабристон обод этилади ва бунинг учун давлат бюджетидан 600 млн. сўм маблағ сарфланади.