Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Fevral 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
2425262728  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 34 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Қумбосдидаги амалий семинар-учрашув давомида ҳудуд аҳлига сайёр давлат хизматлари ҳам кўрсатилди

×

 2022-04-20 00:13:10    157

PDF yuklash
Chop etish


Бугун Ўзбекистон туманининг “Қумбосди” маҳалласида ташкилланган амалий семинар-учрашув давомида ҳудуд аҳлига сайёр давлат хизматлари ҳам кўрсатилди.

Туман ҳокимлигининг бевосита ташаббуси ҳамда туман давлат хизматлари марказининг амалий саъйи-ҳаракатлари билан ташкилланган тадбир дарҳақиқат маҳалла аҳлига мақбул қулайликларни тақдим этди.

Туман давлат хизматлари маркази тақдим этган маълумотга кўра, шу куннинг ўзида 21 та якка тартибдаги дехқон хўжалиги рўйхатдан ўтказилиб, 26 та электрон рақамли имзо, 7 нафар нуроний отахон ва онахонларга пенсия миқдори тўғрисида маълумотнома тақдим этиш, 16 та болани мактабгача таълим ташкилотига навбатга қўйиш ҳамда 7 та ҳолатда электр тармоқларига уланиш учун техник шартларни олиш каби давлат хизматлари кўрсатилган.

Шунингдек, марказ ходимлари аҳоли орасида давлат хизматларидан уйда ўтириб ҳам фойдаланиш мумкинлиги, соҳадаги янгиликлар ва яратилаётган имтиёзлар ҳақида ҳуқуқий тушунтиришлар ҳам беришди.

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги