Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Avgust 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 15 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

“Сўнгги қўнғироқ” тадбирида битирувчи ёшларга фуқаролик паспортлари топширилди

×

 2022-05-25 20:13:03    256

PDF yuklash
Chop etish


Аввал хабар берганимиздек, бугун Ўзбекистон туманидаги умумтаълим мактабларида “Сўнгги қўнғироқ” тадбирлари кўтаринки руҳда бўлиб ўтди. 

Туманнинг “Деҳқонобод” маҳалласида жойлашган 70-умумтаълим мактабида эса ушбу тадбир қўшалоқ байрамга айланиб кетиб, барчанинг, айниқса битирувчи ёшларнинг ёдида бир умрга ширин хотиралар билан қоладиган бўлди.

Боиси, мактабнинг 22 нафар битирувчи йигит-қизларига Ўзбекистон Республикасининг фуқаролик паспортлари тантанали равишда топширилди.

Тадбирда туман Ички ишлар бўлими бошлиғи Бахтиёржон Нажмиддинов ва бир қатор расмийлар иштирок этишиб, ёшларимизни катта ҳаёт остонасига қўйган илк қадамлари билан табрикладилар ва вояга етган ўғил-қизларга ID-карта шаклидаги янги биометрик паспортларини топширдилар.

Мутасаддилар ёшларга юртимизда яратилган имкониятлардан унумли фойдаланиб, келажакда она Ватан, халқ манфаати йўлида камарбаста инсонлар бўлиб етишишларини тиладилар.

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги