Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Mart 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930
31      

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 61 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Ўзбекистон Қаҳрамони Лола Муротова 64 ёшида вафот этди

×

 2022-05-30 10:39:43    184

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон Қаҳрамони, Олтиариқ туманидаги “Нурли обод” фермер хўжалиги раҳбари Лола Муротова вафот этди.

Муротова Лола Неъматовна 1958 йил Олтиариқ туманида туғилган.

Қишлоқ хўжалиги соҳасида 40 йилдан ортиқ меҳнат қилган Лола Муротова республикамизда ушбу соҳадаги кенг кўламли ислоҳотларни амалга ошириш, фермерлик ҳаракатини ривожлантиришга ўзининг ҳалол меҳнати, амалий ташаббуслари билан муносиб ҳисса қўшди. 
Лола Муротованинг давлатимиз ва халқимиз олдидаги улкан хизматлари юксак даражада эътироф этилиб, ўтган йиллар давомида “Ўзбекистонда хизмат кўрсатган қишлоқ хўжалиги ходими” фахрий унвони, “Эл юрт ҳурмати” ва “Фидокорона хизматлари учун” орденлари билан, 2019 йилда эса “Ўзбекистон Қаҳрамони” олий унвони билан тақдирланган эди.

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги марҳуманинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур таъзия изҳор қилади.

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги