Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Iyul 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
28293031   

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 42 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Маҳалла раиси, ҳоким ёрдамчиси, ёшлар етакчиси ва хотин-қизлар фаолларининг ўзаро мустаҳкам ҳамкорлиги – ҳар қандай масала ва муаммони жойида оқилона ҳал қилишнинг ишончли гарови

×

 2022-06-03 22:25:19    257

PDF yuklash
Chop etish


Бугун Ўзбекистон туман ҳокимлиги мажлислар залида туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалалари бўйича навбатдаги йиғилиш ўтказилди.

Унда туман ҳокими Шерзоджон Юлдашев бошчилигидаги сектор раҳбарлари, ҳоким ўринбосарлари, маҳаллаларга сайланган раислар, ҳоким ёрдамчилари, ёшлар етакчилари, маҳалладаги хотин-қизлар фаоллари ҳамда тегишли ташкилот ва муассасалар раҳбарлари иштирок этди. 

Йиғилишни олиб борган туман раҳбари аввало, ўтган ой давомида маҳаллаларда бўлиб ўтган сайловларда сайланиб, фаолиятларини бошлаган раисларга ўз маҳаллаларини ҳар томонлама ривожлантириш ва халқ хизматидаги юмушларида улкан зафарлар тилади.

Кун тартибидаги асосий масала-туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, ижро интизомини мустаҳкамлаш, маҳаллаларда ободлик тадбирлари, ёшлар сиёсати, маҳаллий бюджетларга тушумларнинг тўлиқлигини таъминлаш каби муҳим масалалар батафсил муҳокама қилинди.

Мутасаддиларнинг тегишли ахборот ва ҳисоботлари тингланиб, келгусидаги муҳим вазифалар белгилаб олинди. 

Йиғилишда ҳар бир мутасаддиларга шахсий масъуллигини ошириш лозимлиги яна бир бор уқтирилиб, бир қатор фаол ҳоким ёрдамчилари ва ёшлар етакчиларининг фаолиятлари эътироф этилди.

“Энг аввало, бир нарсани унутмаслигимиз лозим, ҳар бир ишимиз маҳалладан бошланади. Шунинг учун ҳам ана шу ибратли ишларни ташкил этишда маҳалла раиси, ҳоким ёрдамчиси, ёшлар етакчиси ва хотин-қизлар фаоллари бир-бирлари билан ўзаро ишонч, дўстона муносабат ва самимийлик йўғрилган мустаҳкам ҳамкорликда фаолият олиб бориши лозим. Ана шунда аҳоли розилигига ҳам эришилади, эзгу мақсадлар рўёбини ҳам албатта кўрамиз”, деди туман раҳбари. 

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги