Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Iyul 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
28293031   

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 71 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

"Дўстлик" фестивали: миллатлараро дўстлик, аҳиллик ва ҳамжиҳатлик тараннуми

×

 2022-08-06 11:00:45    215

PDF yuklash
Chop etish


Айни кунларда юртимиз бўйлаб “Халқлар дўстлиги куни” муносабати билан бўлиб ўтаётган “Дўстлик” фестиваллари доирасида турли маданий, маънавий-маърифий ва илмий-амалий тадбирлар давом этмоқда.

Ана шундай тадбирлардан бири кеча Яйпан шаҳридаги Алишер Навоий номидаги маданият ва истироҳат боғида ҳам бўлиб ўтди.

Байрам тадбирида туман ҳокимлиги ҳамда давлат ва жамоат ташкилотлари масъуллари, маҳалла фаоллари, ёшлар ҳамда туманда истиқомат қилувчи турли миллат вакиллари иштирок этди.

Тадбирда иштирок этган туман ҳокимининг ўринбосари Муслимбек Аҳмедов бугунги кунда Ўзбекистон туманида ҳам ўнга яқин миллат ва элатларнинг этник-маданий ўзига хослигини сақлаш, жамиятда миллатлараро тотувлик, бағрикенглик ва тинчликни янада мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қаратилаётганини таъкидлаб, туман ҳокимининг байрам табригини барчага етказди. 

Тадбир давомида кўпмиллатли халқимизни улуғловчи, Ватан ва истиқлолни тараннум этувчи куй-қўшиқлар, бадиий чиқишлар ҳамда рақслар байрам иштирокчиларига кўтаринкилик улашди.

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги