Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Iyul 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
28293031   

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 50 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Туман ҳокимининг навбатдаги сайёр қабули ва ёшлар билан учрашув "Шўрқишлоқ" маҳалласида бўлиб ўтди

×

 2022-08-26 20:35:55    229

PDF yuklash
Chop etish


Бугун Ўзбекистон тумани ҳокими Шерзоджон Юлдашев томонидан Шўрқишлоқ маҳалласида фуқаролар учун навбатдаги сайёр қабул ташкил этилди. 

Ҳоким ўринбосарлари, ташкилот-муассасалар масъул раҳбарлари жалб этилган қабулда айни маҳалла ва туманнинг турли ҳудудларидан келган фуқароларнинг йигирмадан зиёд мурожаатлари кўриб чиқилди.

Турли масалаларда билдирилган барча мурожаатлар ижроси юзасидан аниқ муддат ва масъуллар бириктирилди.

Шу куни туман раҳбари ҳудуд ёшлари билан ҳам учрашиб, очиқ мулоқот давомида улар томонидан билдирилган таклиф ва ташаббуслари юзасидан ҳам аниқ ечимлар белгиланди.

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги