Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Iyul 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
28293031   

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 40 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Ўзбекистон туманида “Жадидлар” китоблар тўплами умумтаълим мактабларига етказилди

×

 2022-09-10 12:39:37    293

PDF yuklash
Chop etish


Ёшлар ишлари агентлиги ташаббуси билан маърифатпарвар жадид боболаримизнинг ибратли ҳаётини ёшлар ўртасида кенг тарғиб қилиш учун “Жадидлар” тўплами тайёрланган эди. “Жадидлар” тўплами ўзбек жадидчилигининг 8 нафар йирик вакили — Ғулом Зафарий, Абдулҳамид Чўлпон, Абдурауф Фитрат, Исҳоқхон тўра Ибрат, Абдулла Қодирий, Абдулла Авлоний, Мунавварқори Абдурашидхонов, Маҳмудхўжа Беҳбудийнинг ҳаёти, асарлари ҳақидаги маълумотларни ўз ичига олган.

Таъкидланишича, ўзбек зиёлиларининг фаолиятини, тарих зарварақларини бирлаштирган “Жадидлар” китоблар тўплами шу кунларда Ёшлар ишлари агентлиги ва ёшлар иттифоқи масъуллари томонидан тумандаги умумтаълим мактабларига бепул тарзда етказиб берилди.

Мазкур тўплам орқали ёшларимизнинг маърифатпарвар ота-боболаримиз ҳақида, уларнинг фаолияти, миллат равнақи, Ватан тараққиёти учун жон куйдириб, фаолият кўрсатгани борасида атрофлича маълумотларга эга бўлиши мақсад қилинган.

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги