Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Iyul 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
28293031   

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 32 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Каримобод маҳалласида яна бир замонавий кўринишдаги сунъий қопламали стадион қурилиб, фойдаланишга топширилди

×

 2022-09-14 22:38:13    226

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон тумани Каримобод маҳалласида яна бир замонавий кўринишдаги сунъий қопламали футбол майдони қурилиб, фойдаланишга топширилди.

Мазкур замонавий ўйингоҳ давлатимиз раҳбари томонидан илгари сурилган бешта муҳим ташаббус доирасида ёш тадбиркор ва спортчи Ойбек Мирзаевнинг ташаббускорлиги ва саъй-ҳаракати билан бунёд этилди. 

24х44 ҳажмдаги стадионнинг сунъий қопламаси Хитой давлатидан келтириб, унинг қурилишига 400 миллион сўмдан зиёд маблағ сарфланди. 

Ўйингоҳни бугун маҳалла аҳли ва ёшлари учун фойдаланишга топшириш жараёнида туман ҳокими Шерзоджон Юлдашев, маҳалла фаоллари ва ёшлари иштирок этди. 

Таъкидланишича, келгусидаги ўйингоҳ атрофида спортсеварлар учун яна қўшимча қулайликлар яратилиши кўзда тутилган. 

Туман раҳбари маҳалла аҳлини яна бир манфаатли янги маскан билан самимий қутлаб, бу ўйингоҳдан машҳур спортчилар етишиб чиқишига тилак билдирди.