Shrift o'lchami Rang Rasm

<< SENTYABR 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 12 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Кексалар эъзоз ва эҳтиромга лойиқ

×

 2022-10-05 20:04:42    248

PDF yuklash
Chop etish


Аввал хабар берганимиздек, “Кексалар ҳафталиги” Ўзбекистон туманида кўтаринки руҳда ўтказилмоқда.

Бугун Деҳқонобод маҳалласида кайвони онахонлар, меҳнат фахрийлари, мўътабар зотларни қадрлаш, уларга эҳтиром кўрсатиш мақсадида ташкилланган маънавий-маърифий учрашув ҳам ана шундай тадбирларнинг мантиқий давоми бўлди.

Учрашувда туманимизда меҳмон бўлган Республика Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги ҳамда вазирликнинг вилоят бошқармаси масъуллари иштирок этдилар.

Тадбирда кекса авлод вакилларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг жамият, оилалар ва маҳаллаларда тинчлик ва осойишталикни таъминлаш, шунингдек, ёш авлодни халқимизнинг кўп асрлик анъаналарини ҳурмат қилиш руҳида тарбиялаш ишидаги ролини оширишга оид ислоҳотлар изчил давом этаётгани таъкидланди.

– Кексаларни эъзозлаш, уларга ҳурмат-эҳтиром кўрсатиш халқимизга хос эзгу фазилатлардан ҳисобланади, – дейди туман маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи Махмудахон Камолова. – Бугун бу фазилат давлат эътибори даражасига кўтарилди. Кейинги йилларда анъанавий ўтказилаётган мазкур ҳафталик ҳам ана шу эътибор натижасидир. Шу кунларда туманимизнинг барча ҳудудларида ҳафталик доирасидаги тадбирлар давом этмоқда.