Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Вилоят суди судьяларининг навбатдаги сайёр қабули шанба куни "Жонобод" маҳалласида ташкилланади

2022-10-13 09:09:07 167
Фарғона вилояти суди раиси ўринбосари О.Хасанов бошчилигидаги вилоят суди судьялари ҳамда ҳудуддаги туманлараро ва туман судларининг раислари Ўзбекистон туманида навбатдаги сайёр қабулни ўтказишади.
Фуқароларнинг суд-ҳуқуқ масалаларига оид мурожаатларини кўриб чиқиш учун ташкилланаётган мазкур сайёр қабул 2022 йил 15 октябр, шанба куни соат 9:00 дан бошлаб "Жонобод" маҳалла фуқаролар йиғини биносида ташкил этилади.
Сайёр қабулда қатнашиш истагини билдирган фуқаролар Фуқаролик ишлари бўйича Ўзбекистон туманлараро судига мурожаат қилиб, рўйхатдан ўтишлари мумкин.
☎️Мурожаат учун телефон: 73-539-52-07