Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 50 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Алимент тўламаган қарздор ота 1 йилга қамалди

×

 2022-10-13 10:01:38    289

PDF yuklash
Chop etish


ФИБ Қўқон туманлараро судининг 17.08.2017 йилги суд буйруғига асосан қарздор Р.Х.дан ундирувчи Х.Р.га вояга етмаган икки нафар фарзандларининг моддий таъминоти учун иш ҳақи ва бошқа даромадларининг учдан бир қисми миқдорида алимент ундириш белгиланган.

Лекин, фарзандларининг моддий таъминотига жавобгар бўлган ота давлат ижрочисининг узлуксиз огохлантиришларига қарамай алимент тўлашдан бўйин товлаб келгани учун ЖИБ Ўзбекистон туман судининг қарорига асосан ўн беш сутка маъмурий қамоқ жазоси тортилган.

Афсуски, қўлланилган таъсир чоралардан хулоса қилмаган қарздор Р.Х. алимент тўламасдан келганлиги учун Бюронинг Ўзбекистон туман бўлими томонидан Жиноят Кодексининг 122-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Қарздор Р.Х.нинг 60.000.000  сўм алимент қарзини қасддан тўламаганлиги учун, ЖИБ Учкўприк туман судининг 21.09.2022 йилги ҳукмига кўра бир йил муддатга озодликдан махрум қилиш жазоси тайинланди.

МИБ Ўзбекистон тумани бўлими